Стерлинг: “Қизим Салоҳ ҳақида қўшиқ куйлаб асабимга тегади”

Eldor Akmurzayev
25 фев 2020, 21:22
“Манчестер Сити” форварди Раҳим Стерлинг оиласи ҳақида гапирди.

“Онам кучли бўлишимга сабабчи бўлган энг асосий инсондир. У орзу учун қандай курашиш кераклигини кўрсатди, шу боис мотивация ҳақида ўйласам, энг аввало онам кўз олдимга келади. У доим ҳақиқатни гапиради, бу эса энг асосийси ҳисобланади. 

Қизим эса “Ливерпуль”га мухлислик қилади. У Салоҳ ҳақида қўшиқ куйлашни хуш кўради, шу орқали жахлимни чиқаришга ҳам уринади. У жамоаларимиз ўртасидаги рақобатдан хабардор ва шунинг учун доим асабимга тегмоқчи бўлади”, – дейди Стерлинг. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: As