Стерлинг: "Ойимнинг айтишларича, дарвозага кўпроқ зарба беришим керак экан"

Aslanov Jasurbek
10 дек 2017, 15:00
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг онаси унга қандай маслаҳат беришини айтди.

"Бир ярим ой олдин онам ўзи дам олаётган Ямайкадан қўнғироқ қилдилар ва "Бёрнли" дарвозасига урган голим учун узоқ мақтадилар. Аммо улар дарвозага кўпроқ зарба беришим кераклиги ҳақида ҳозир ҳам такрорлайдилар.

Онам доимо менга маслаҳатлар бериб турадилар, бироқ айни дамдаги ишларимдан кўнгиллари тўқ. Узоқ вақт дарвозага зарба бермасам, бу уларга ёқмайди. Онам ёшлар жамоасидаги ўйинларимни кўрганлар ва баъзида шундай деб турадилар: "Нега ҳозир ҳам ўша услубда ўйнамайсан?".

Футболчилар атрофида доимо онам ва агентим каби инсонлар бўлади. Улар ўйинчининг нимага қодирлигини билишади" - дейди Стерлинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports