Стерлинг кечирим сўради

Khoja
19 мар 2024, 08:25
«Челси» футболчиси Раҳим Стерлинг Кубок баҳсларининг «Лестер» жамоасига қарши учрашувдаги омадсиз ўйини учун мухлислардан узр сўради.

«Барча «Челси» мухлисларидан омадсиз фойдаланилган пенальти учун узр сўрайман. Мен 10 баробар кучли бўлиб қайтишга ва жамоага фойдам тегишига ваъда бераман. Ҳар куни жамоанинг эмблемаси учун тер тўкаман», — деди Стерлинг.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг жорий мавсум барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 8 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›