

Учрашувда Гвардиола жамоасига ғалаба келтирувчи голни 84 дақиқада Рахим Стерлинг киритди. Шу тариқа, Стерлинг гол уриш борасида ҳозирнинг ўзида бутун фаолияти давомидаги энг яхши натижани қайд этди. Яъни, Рахим бу мавсум барча мусобақаларда 18та ўйинда 12та гол урди. Бунгача, у ҳеч қачон бир мавсумда 12та тўп киритмаган.




