

Раҳим Стерлинг мезбонлар сафида иккинчи бўлимда 3 та гол уриб, хет-трикка эришди. Раҳимнинг 3 та гол уриши учун эса 11 дақиқаю 12 сония керак бўлди. Бундан ташқари у ушбу ўйинда 1 та голли узатма ҳам берди.
Стерлинг ЕЧЛ тарихида хет-трик қайд этган саккизинчи инглиз футболчиси бўлди.
Раҳим жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисоблаганда 16 та гол уриб, 8 та голли узатма беришга улгурди.



