Стерлинг "Челси"га ўтиши ҳақида: "Лондон - менинг уйим"
14 июл 2022 09:10
Янгиликлар
Стерлинг "Челси"га ўтиши ҳақида: "Лондон - менинг уйим"
"Челси"нинг янги футболчиси Рахим Стерлинг трансфери ҳақида гапирди.
"Биринчи навбатда шуни айтишни истардимки, бу ерда эканлигим ёқимли. Фаолиятим давомида кўп нарсага эришдим, аммо олдинда кўплаб муваффақиятлар кутиб турибди. Томас Тухель бошчилигидаги "Челси" либосида муваффақиятларга эришишни сабрсизлик билан кутяпман.
Лондон - менинг уйим. Мен учун барчаси ўша ерда бошланган. Энди менда ҳар икки ҳафтада дўстларим ва оила аъзоларим қаршисида ўйнаш имкони бор. Мухлислар билан учрашувни жудаям кутяпман.
Менинг трансферимда иштирок этган Тодд, Бехдад, клуб эгалари, Томас Тухель ва бошқаларга фурсатдан фойдаланиб, раҳмат айтмоқчиман.
Иш бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Гапларимни иш билан исботламоқчиман", - деди Стерлинг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар