Стерлинг 2016 йилдан буён энг тез қайд этилган хет-трик муаллифига айланди

Mirjalol Normatov
10 мар 2019, 15:27
АПЛнинг 30-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Уотфорд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар таркибидаги барча голларни Раҳим Стерлинг киритди. Футболчи ўз хет-трикини 13 дақиқа 12 сонияда амалга оширди.

Бу 2016 йилнинг сентябридан буён қайд этилган энг тезкор хет-трикка айланди. Ўшанда Ромелу Лукаку "Эвертон" таркибида "Сандерленд" дарвозасини уч бора ишғол қилганди.

Гвардиола шогирдлари 74 очко билан турнир жадвалининг биринчи поғонасида кетмоқда. Улардан 4 очко ортда қолаётган "Ливерпуль" бугун "Бернли"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OptaJoe