Старриж Рождестводан сўнг АҚШдан қайтади

Narzulla Saydullayev
18 дек 2014, 23:00
"Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэль Старриж Рождествони Бостонда кутиб олади.
Футболчи сўнгги бор августда расмий ўйинда майдонга тушган ва кетма-кет уч марта жароҳат олди. Декабрь ойи бошида "Ливерпуль" жароҳатини даволаш учун Старрижни Лос-Анжелесга юборганди.

Энди 25 ёшли ҳужумчи Бостонга кўчиб ўтди ва "Бостон Ред Сокс" бейсбол клуби шифокорлари назоратида бўлади. Ушбу клуб "Ливерпуль" хўжайини Жон Хенрига тегишли.

Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Старрижнинг Англияга қачон қайтиши маълум эмас. Рождествога қадар Даниэль Штатларда бўлади. Ҳозирча унинг майдонга қайтиши борасида гапиришга анча эрта.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru