Старриж мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
27 апр 2015, 15:45
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж бу мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Бу ҳақда қизиллар бош мураббийи Брендан Рожерс маълум қилди.

"Бу йил Дэниел учун жуда қийин бўлди. У жуда зўр йигит ва доимо жамоага ёрдам беришни истайди, аммо жорий мавсум уни жароҳатлар таъқиб қилди. Биз уни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказяпмиз.

Дэниел Старриж соғ бўлганида, у ажойиб ўйин кўрсатар эди. Уни яна сафга қайтиши учун бор кучимизни ишга соляпмиз, лекин Старриж бу мавсумда майдонга қайтадими ёки кейингисидами, кўрамиз" - дейди Рожерс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com