Старриж жароҳат туфайли "Бордо"га қарши учрашувда майдонга тушмади

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2015, 14:47
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж "Бордо"га қарши Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувида иштирок этиши керак эди, аммо ўйиндан олдин унда соғлиги билан муаммо пайдо бўлди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.

"Бу борада сизга батафсил маълумот бера олмайман, чунки пайшанба куни тонгда машғулот ўтказдик ва жамоа тасарруфини тарк этишига тўғри келди. Старриж тиббий кўрикдан ўтиши керак" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›