

Ўшанда "Парк де Пренс" (Франция) ўйингоҳида ўтказилган мусобақанинг финал ўйинида Гавриил Качалин жамоаси Югославия (2:1) термасини мағлуб қилганди. Маълумот учун, якуний баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган, Виктор Понедельник томонидан 113-дақиқада урилган гол собиқ Совет Иттифоқи терма жамоасини "Кўҳна қитьа" чемпионига айлантирганди.




