UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  1 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  2 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Срна Манчестерда малака оширди Янгиликлар

Срна Манчестерда малака оширди

“Шахтёр” (Донецк) клуби бош мураббийи ёрдамчиси Дарио Срна “Манчестер Сити” клубида беш кун малака оширди.

Пеп Гвардиоланинг иш услуби билан яқиндан танишган “Шахтёр” ёрдамчи мураббийи ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида “шаҳарликлар”га миннатдорчилик билдирди.

“Ҳурматли дўстлар, меҳмондорчилик учун раҳмат. Сизлар билан вақтимни мазмунли ўтказганимдан мамнунман. Дунёнинг энг кучли мураббийи ва унинг ажойиб жамоасида таҳсил олиш мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Омад, “Манчестер Сити”, дея пост қолдирди Срна ўз саҳифасида.

Срна 2019 йил ёзида футболчилик фаолиятини якунлаб, “Шахтёр”нинг янги бош мураббийи Луиш Каштруга ёрдамчи вазифасида ишлаб келмоқда.

Украина Премьер лигасининг 18-туридан кейин “кончилар” турнир жадвалида Киевнинг “Динамо”сини 14 очко ортда қолдириб, якка пешқадамлик қилишмоқда.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика