"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисини кузатмоқда

Alisher
17 дек 2019, 18:20
"Манчестер Сити" скаутлари "Шахтёр"нинг марказий ҳимоячиси Николай Матвиенкони кузатишмоқда.

Яқинда, "Манчестер Сити" ва "Шахтёр" ўртасидаги ўйиндан олдин Матвиенко жамоадошларининг "шаҳарликлар" таркибида ўйнаб кета олишини айтган эди.

Таъкидлаш керакки, Матвиенконинг дўсти Александр Зинченко ҳозирда "Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда.

23 ёшли Матвиенко ички чемпионатда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: footballhd.ru