Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди

Xayrulla Xoliqov
28 июл 2021, 15:47
Хабарингиз бор, ЖЧ саралаш ўйинларида Ироқ терма жамоасини учинчи босқичга олиб чиққан Сречко Катанец ўз лавозимини тарк этди.

У гарчи Ироқ термаси билан муваффақиятга эришган бўлса-да, федерация раҳбарлари мураббийни олиб қолишни хоҳлашмади. Яна бир маълумот, ушбу мураббийга охирги беш ойдан бери маош берилмай келаётганди. 

Ироқлик журналист Ҳассанин Мубаракнинг ёзишича, федерация атайлаб словениялик мураббийни кетказиш мақсадида беш ой маош бермаган. Бунга сабаб Сречко Катанецнинг ниҳоятда талабчанлиги ҳамда сал нарсага федерация раҳбарлари билан тортишувчанлиги бўлган. Табиийки бу нарса раҳбарларга ёқмаган ва улар тезроқ мураббийдан қутулиш пайида бўлган. 

Эндиликда Ироқ терма жамоаси бош мураббийлигига Карлуш Кейрушни олиб келишмоқчи ва федерация йилига 1,75 миллион доллар маош тўлашга тайёр. Бироқ ҳозирча Кейруш бу таклифга жавоб бергани йўқ. Португалиялик мураббий айни пайтда касал отасидан хабар олиш учун Мозамбикда бўлиб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia