UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  18 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

Сречко Катанец: "Мазкур йиғинга кўплаб янги номларни жалб қилдик" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Мазкур йиғинга кўплаб янги номларни жалб қилдик"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЎФА матбуот хизматига ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ва таркиб ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Иордания ва Малайзия терма жамоалари Ассоциацияда мавжуд бўлган вариантлар орасидан танлаб олинди. Бунинг учун ҳеч қандай алоҳида сабаб йўқ. Биз айнан шу иккита терма жамоага қарши ўйнаймиз, деган талабни қўймаганмиз. Ҳозирги вақтда ўртоқлик учрашувларига рақиб топиш анча мушкул. Бундан ташқари бундай режалар 6 ой ёки 1 йил олдин амалга оширилиши керак. 

Терма жамоага яқинда бош мураббий бўлганим учун ЎФАда ҳам спарринг рақиб топишга кўп вақт бўлгани йўқ. Бизда барча футболчиларни кузатиш учун 1 ойгина вақт бор эди. Шу мақсадда кўплаб янги номларни мазкур йиғинга жалб қилдик. Олдимизда турган ўйинларда барчага ўйин амалиётини беришга ҳаракат қиламиз. Кейинги йиғинларда балки яна бошқа ижрочиларни таклиф қилармиз. Кўп нарса уларнинг ўзига боғлиқ. Берилган имкониятдан яхши фойдалана олишса навбатдаги йиғинларга ҳам чақирилади. Бу йиғинда ўзини кўрсата олмаганлар кейинчалик ўзини кўрсатиши мумкин",- дейди Сречко Катанец.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика