UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  27 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  159 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"

Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими якунлангач, Қатар терма жамоаси хусусида гапирди ва Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧга чиқиш имкониятларига баҳо берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси Қатар терма жамоасидан аламини оладими?

Қатар терма жамоаси ҳақида тўхталсак, жуда яхши терма жамоа, охирги ЖЧ иштирокчиси. Футболчилари анчадан бери бир жамоа бўлиб ўйнаб келмоқда. Қатарни ҳурмат қиламиз, шу билан бирга, бошқа термаларни ҳам. Асосийси, бор эътиборимизни ўз терма жамоамизга қаратишимиз керак. Мухлисларимиз бизни Туркманистонга қарши ўйинда бўлгани каби қўллаб-қувватлашларини хоҳлардим. 

- Мундиалга йўл олишимизга неча фоиз ишонасиз?

Фоизларда айтмайман, лекин терма жамоамизга ишонаман. Охирги учрашувларга назар ташласак, биз мағлубият нималигини билмай келяпмиз. Асосийси, футболчилар жароҳатларсиз ва доимо яхши формада бўлиши, клубларида мунтазам равишда ҳаракат қилишларини истардим. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман.



Аввалроқ Катанец Ўзбекистон МТЖ кучли жамоалардан иборат гуруҳдан жой олгани ва узоқ сафарларни амалга оширмаслиги ҳақида гапирган эди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика