UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  6 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  23 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашишди.




-Мураббий ва ўйинчининг эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Сречко Катанец: - Хайрли тонг. Яна бир ўйин, яна бир қийин учрашув. Биз тайёрмиз.

Отабек Шукуров: - Иккинчи ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

- Ҳозиргина Ҳиндистон термаси бош мураббийи кўпроқ ҳужумда ўйнаймиз деб айтди. Агар эртага Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатса, бу Ўзбекистон учун қулайроқ бўладими?

- Сиз ҳақсиз. Албатта, агар Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатадиган бўлса, бу бизга қулайроқ бўлади. Ҳиндистоннинг ўйинини томоша қилдик. Жамоа яхши шаклланган, тартибли, шу билан бирга, улар жуда агрессив. Биз бўш нуқталар топишимиз керак. Кеча Саудия Арабистони қандай гол урганини кўрдингиз. Бир футболчи уч ҳимоячидан ўтиб, гол урди. Бу қийин бўлади, аммо мен жамоамни шунга тайёрлашим керак. Асосийси, биз эртага сабрли бўлишимиз керак.

- Отабек, биринчи ўйинда кутилмаган натижа бўлди. Ҳозирда футболчилар Сурия билан ўйиннинг босимидан чиқиб кетдими ёки ҳали ҳам бу нарса жамоага таъсир ўтказяптими?

- Биз Сурияга қарши дуранг ўйнадик, аммо ютқазмадик. Сурия яхши ҳимояланди, уларда яхши мураббий бор. Ҳали ҳам бизда яхши имконият бор. Ҳаммаси ўз қўлимизда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, Сурия билан ўйиндаги натижани ювиб кетамиз. 

- Гуруҳдаги қайси жамоа фаворит ҳисобланади? Гуруҳда қайси ўринни эгалламоқчисиз?

- Мен ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор бераман. Биз эртага ғалаба қозонишимиз керак. Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш. Менинг вазифам жамоани яхшироқ ўйнатиш ва ўйинларда ғалаба қозониш. Бошқалар бизнинг жамоамиз ҳақидаги фикрини ҳурмат қиламан, аммо бунга эътибор қаратмайман.

- Отабек, Ҳиндистон терма жамоасини ўрганиб чиққан бўлсангиз керак. Ҳиндистоннинг қандай қучли жиҳатлари бор?

- Ҳиндистон жуда тартибли жамоа экан. Австралия дарвозабоннинг хатоси билан гол урмагунга қадар, жамоа жуда зўр ҳимояланаётганди. Муносиб рақиб, яхши ўйин бўлади. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳиндистонни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар фактори фойда бериши мумкин, аммо бу зарар бериши ҳам мумкин.

- Алижоновнинг ҳолати ҳақида гапирсангиз. Икки сафардан бери машқ қилмаяпти. Мухлислар учун бу муҳим...

- Алижонов бу мусобақада бошқа ўйнамайди.

- Сурияга қарши дуранг натижалан кейин Ўзбекистон терма жамоасида босим борми?

- Биз позитив бўлишимиз керак. Лекин босим бўлиши керак эмас. Ўйинчилар бор кучларини сарфлашса, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сречко Катанецга савол. ЖЧ саралишидаги Эронга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ютқазаётган пайтимиз, беш нафар ҳимоячидан тўрт нафар ҳимоячига ўтгандик. Якунда гол киритиб, ўйинни қутқариб қолдик. Сурияга қарши ўйинда ҳам бизда шундай имконият бор эди. Саволим шундан иборатки, Эктор Купер биз учун принципиал рақиб бўлгани учун таваккал қилинмадими?

- Эронга қарши ўйинда гап тактикада эмас, ўйинчиларнинг хоҳишида эди. Сиз 10 та ҳимоячини ўйнатсангиз ҳам, агар уларда гол уриш хоҳиши бўлса, футболчилар ҳужум қилаверишади. Эрон билан ўйиннинг иккинчи бўлимида биз тактикани ўзгартирмадик, шунчаки Сергеевни майдонга туширдик. Осиё кубогига келсак, бу ерда вазиятни мен назорат қиламан. Сурия икки нафар тезкор ва ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ҳеч нарсани ўзгартиришни истамадим. Сабаб шунда. Куперга келсак, йўқ, ҳеч қандай припципиаллик йўқ. Купер мен учун жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий. Уни жуда ҳурмат қиламан. Билмадим, унинг ҳаёлида нима бор эди, лекин мен ҳеч қачон бу тарзда фикрламайман.

- Отабек, Сурияни ҳар қандай ҳолатда мағлуб қилишимиз керак деб айтиб ўтгандингиз. Ҳиндистонга қарши ҳам шундай дейишимиз мумкин. Эртага майдонда бу нарсани қандай амалга оширмоқчисизлар?

- Тактик жиҳатдан бунга мураббий жавоб беради. Футболчи сифатида гапирсам, ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Сабаби, бизни оиламиз, дўстларимиз кузатиб туришади. Сурияга қарши ўйинда мухлислар бироз ранжишди. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳамма нарса қиламан. Ҳар бир футболчи бунга тайёр. Майдонга чиқиб буни исботласак бўлди. Ўйлайманки, буни уддалаймиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика