"Спортинг" украиналик ҳужумчини харид қилмоқчи
15 янв 2021 21:39
Янгиликлар
"Спортинг" украиналик ҳужумчини харид қилмоқчи
"Гент" форварди Роман Яремчук фаолиятини Португалиянинг "Спортинг" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар тарқатди "footnews.be".
Таъкидланишича, 25 ёшли украиналик футболчининг ўзи мавсумни Бельгия чемпионатида якунлаб қўймоқчи. "Спортинг" раҳбарияти Яремчукнинг трансфер ҳуқуқини 10 млн евро эвазига сотиб олмоқчи. Олдинроқ футболчига "Рома" қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган эди.
Маълумот учун, Роман Яремчук Бельгия чемпионатининг жорий мавсумида 15 ўйин ўтказиб 9 та гол урган.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар