"Спорт" телеканали Колумбияда бўладиган футзал бўйича мундиални кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди
28 авг 2016 16:17
Янгиликлар
"Спорт" телеканали Колумбияда бўладиган футзал бўйича мундиални кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди
Ўзбекистон МТРКнинг "Спорт" телеканали Колумбияда бўладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирок этадиган ушбу турнир 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича мундиалнинг "А" гуруҳида Колумбия, Португалия, Панама жамоаларига қарши ўйнайди.
Ўзбекистонлик ўйинчилар илк баҳсда Панама терма жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу учрашув 11 сентябрь куни тонгги соат 04:00да бошланади.
Фикрлар