UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  0 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  1 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  19 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  8 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  2 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  15 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  20 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  11 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  2

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса Янгиликлар

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса

Сўнгги бир неча йил давомида спорт бозорида турли хил янги бутсалар пайдо бўлди.

Деярли ҳар ҳафта янги бутса намойиш этиляпти. Бутсалар кўплиги туфайли бирортасини танлаш жуда қийин.

Биз ўзига тортувчи 7 хил бутсани танлаб олдик ва унда ўйнаши керак бўлган футболчининг сифатларини қўшиб ўтдик. Буни жуда жиддий қабул қилманг, аммо биз келтирган сифатлар орқали қайси бутса кимга тегишли эканлигини топиб кўринг.


Adidas X15 - Whiteout Edition


"Шарпалар" учун мўлжалланган бутса. Бундай футбочи икки муваффақиятли ҳаракат қилиши ва ярим соат кўринмай қолиши мумкин. У гол уриши ёки унга ассистент бўлиши мумкин, аммо майдонда кўринмайди.  У ҳимояга умуман қайтмайди, бу футболчи фақат гол урганида ёки голли оширма берганида уни эсга оламиз.


Nike Magista Obra – Electro Flare Pack


"Қучоқловчи". Икки қўли билан рақибни ушлаб оладиган футболчини тасаввур қилинг. Тўп учун курашиш ўрнига, у футболга оид бўлмаган ҳаракатларни амалга оширади.


Nike Mercurial Vapor X Pink


"Примадонна". Майдонда етакчи бўлиши жуда муҳим, аммо фақат футбол билан боғланиб қолмай, ёрқин бутса кийадиган етакчилар ҳам бор. У тўпни олдириб қўйса яхшиси ҳеч нарса демаган маъқул, лекин унинг жамоадоши ушбу хатога йўл қўйса "Примадонна"дан эшитадиганини эшитади.


Puma evoSPEED SL Leather - Electric Blue


"Умидсиз". Бу футболчи дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади ёки икки ҳимоячини алдаб вазиятни оғирлаштиради.


Adidas X15 - Solar Blue


"Жаноб ажойиб". Ушбу футболчи қулай вазиятда яхши таасуррот қолдирмоқчи бўлади. У ўйинга бир қоп энг замонавий бутсаларни олиб келади. Бу ўйинчи майдонда мўжиза яратиши ёки ўз финтларида адашиб қолиши мумкин.


Under Armour Speedfrom Leather - Blackout


"Уста" - фақат доно футболчигина бу бутсани танлайди. У барчасини кийиб кўрган ва бозордаги энг қулай бутса шу эканлигини билади. Камтаргина қора дизайн. Бу футболчи ўз тажрибасини бўлиша олади ва қаноти остига "полапон" футболчиларни олиши мумкин.


Nike Hypervenom Phantom - Lewandowski


"Леви" - бу футболчи айни дамда машҳурлик чўққисида. У голларни қандай уришни биласиз. Бундан ташқари, бу ишни иккала оёғи билан ҳам яхши эплайди. Агар жамоангизда шундай футболчи бўлса, шунчаки тўпни унга беринг ва қолганини унинг ўзи бажаради?

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика