"Спартак" ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатар клубида давом эттиришга яқин
22 июл 2019 12:51
Янгиликлар
"Спартак" ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатар клубида давом эттиришга яқин
Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси Софиан Ханни Қатар клубларидан бирига ўтишга яқин.
28 ёшли футболчи янги клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Дохага ташриф буюрди. Ҳозирча бу клубнинг номи маълум эмас.
Ханни фаолиятини "Нант"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Спартак"га қадар "Кайсери Эрджиесспор", "Османлиспор", "Мехелен" ва "Андерлехт" каби клубларда ўйнаган.
Ярим ҳимоячи 2016 йилдан буён Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Футболчи 2016/2017 йилда Белгия чемпионига айланган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар