"Спартак Тошкент" Хитойдаги мусобақада кетма-кет учта ғалабага эришди!

Narzulla Saydullayev
16 авг 2017, 10:20
Ўзбекистоннинг "Спартак" клуби Хитойдаги халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишда давом этади.

Шеньянг шаҳрида ўтадиган "Gothia Cup" мусобақасида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келан жамоалар қаторида Сергей Арслонов бошчилигидаги Тошкентнинг "Спартак" жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Сергей Арслонов бошчилигидаги жамоамиз илк ўйинда "Донг Мачонг"ни 3:0 ҳисобида таслим қилган ҳақида хабар бергандик. Кейинги турларда "Спартак" "Шеньянг Спортс"ни 2:1 ва "Лиехуо"ни 4:0 ҳисобларида мағлуб этиб гуруҳда 100 фоизли натижа билан биринчи бўлди!

Ушбу мусобақада 40дан ортиқ давлатдан келган 300га яқин жамоа иштирок этмоқда.

1-тур
"Спартак" - "Донг Мачонг" (Хитой) 3:0
"Шеньянг Спортс" (Хитой) - "Лиехуо" (Хитой Тайпеи) 2:0

2-тур
"Шеньянг Спортс" - "Спартак" 1:2
"Донг Мачонг" - "Лиехуо" 3:0

3-тур
"Донг Мачонг" - "Шеньянг Спортс" 1:1
"Лиехуо" - "Спартак" 0:4


Энди "Спартак" мусобақанинг нимчорак финалида бошқа гуруҳда иккинчи ўринни олган Хитойнинг "Хаиши" клубига қарши майдонга чиқади. Учрашув 17 август куни бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia