"Спартак" "Спортинг" ҳимоячисига қизиқиб қолди
10 окт 2020 23:41
Янгиликлар
"Спартак" "Спортинг" ҳимоячисига қизиқиб қолди
"Спортинг"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Стефан Ристовски фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. A Bola хабарига кўра, 28 ёшли футболчига Москванинг "Динамо" ва "Спартак" клублари даъвогарлик қиляпти.
Таъкидланишича, португал жамоаси Ристовски учун 2,5 — 3 млн евро атрофида таклиф кутяпти. "Динамо" ва "Спартак" раҳбарияти ушбу талабдан хабардор. Россияда трансфер ойнаси 17 октябрда ёпилади.
Ристовски "Спортинг"да 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У Лиссабон клуби учун 82 учрашувда 9 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, Стефан Ристовски Шимолий Македония терма жамоаси сафида 52 та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар