UZ

Сўнгги янгиликлар

"Спартак" "Сантос" ва Бразилия олимпия термаси ҳужумчиси трансферидан воз кечди Янгиликлар

"Спартак" "Сантос" ва Бразилия олимпия термаси ҳужумчиси трансферидан воз кечди

"Спартак" "Сантос" ва Бразилия олимпия термаси ҳужумчиси Маркос Леонардо трансферидан воз кечди.

Москваликлар футболчи учун 14-15 миллион евро таклиф қилганди. 20 ёшли футболчининг ўзи Россияга кўчиб ўтишга рози эди. Маркоснинг маоши 2,5 миллион евро бўлиши хабар қилинганди. Бироқ якунда "Спартак" ёш форварднинг адаптация жараёни қийин бўлиш хавфи туфайли трансфердан воз кечган.

Бразиялик футболчи билан "Рома" ҳам қизиққанди.

Мавсумнинг 34 ўйини Маркос Леонардо 16 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берди ва 7 та сариқ карточка ишлаб олди. "Transfermarkt" портали 20 ёшли форвард трансферини 17 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Сантос" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика