"Спартак" Ўруновни 15 млн еврога сотмоқчи. "Герта"нинг таклифи қабул қилинмайди

9 авг 2020, 23:12
Бир неча соат олдин ҳамюртимиз Остон Ўруновга Германиядан таклиф бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

«Герта» Ўруновни «Спартак»дан 5 миллион еврога сотиб олмоқчи 

Москванинг "Спартак" клуби Ўрунов учун қанча маблағ хоҳлаётгани маълум бўлди. "Қизил-оқлар" ярим ҳимоячининг трансферидан 15 млн евро ишлаб олишни мақсад қилишган. Шу туфайли "Герта"нинг таклифини рад қилади. Берлин клуби 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун 5 млн евро таклиф қилган.

Клуб О. Ўруновга "Спартак"да ўзини ёрқин намойиш қилиши учун имконият тақдим қилади ва унинг трансфер қиймати кўтарилгач, ўйинчини сотиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов москваликлар таркибига 5 август куни "Уфа"дан келиб қўшилди. Ярим ҳимоячи РПЛда 10 та учрашув ўтказишга улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: slavanews