Спаллетти - Витория ҳақида: "Айб менда эмас"

Mirjalol Normatov
28 ноя 2021
"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Спартак" бош мураббийи Руй Витория билан бўлган воқелик ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 5-тури доирасидаги баҳс якунланганидан кейин Спаллетти португалиялик билан қўл ташлашишни истамаганди.

"Ўйин бошланишидан олдин рақиб мураббийи мен билан қўл сиқиб қўймаса, мен учун бу ҳақоратга тенг. Бироқ барча бу ерда мени айблаяпти", - деди Спаллетти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia