"Бенфика" собиқ устози Саудия Арабистонидан таклиф олди

Sherzod Nurmatov
15 янв 2022, 20:15
Португалия клуби собиқ бош мураббийи Руй Витория Саудия Арабистонининг "Ал Фатҳ" клубини бошқариши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Инсайдерга кўра, Саудия Арабистони жамоаси мутахассисга 2,5 йиллик шартнома таклиф қилди.

Алоҳида айтиш жоиз, португалиялик мураббий 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг декабрига қадар Жалолиддиг Машарипов тўп тепадиган Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида фаолият юритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira