Спалетти: “Наполи”да характер йўқ деганлар, шу гапни ҳозир айтишсин”
		
		28 фев 2022 08:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				Спалетти: “Наполи”да характер йўқ деганлар, шу гапни ҳозир айтишсин”
Бу ҳақда неаполликлар устози Лучано Спалетти фикр билдирди.
“2-бўлимда яхши футбол кўрсатдик. Педронинг мўжизавий голи уларга ҳисобни тенглаштиришга имкон яратди, лекин унгача бизда кўп вазиятлар юзага келди, ҳисобга олинмаган гол, тўпни чизиқдан олиб чиқиш...
Албатта, бу жамоада характер бор. “Кальяри” билан дуранг яхши натижа эмаслигини айтишди, аммо бугун сардинияликлар сафарда “Торино”дан устун келди.
“Камп Ноу”даги ижобий натижадан кейин “Барселона”га ютқаздик ва бу менинг айбим туфайли, чунки тактикани мен танлагандим.
Жамоа атрофидаги ёмон муҳитни ҳис қиляпман. Одамлар бизга характер етишмаётгани ҳақида айтишмоқда. Улар буни ҳозир айта қолишсин.
Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, аммо жамоамиз бугунгидек салоҳият ва характерга эга”, дейди Спалетти.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар