UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  3 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  5 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  3 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  3 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1

Соядаги супермен — Данило: кўча дайдиларини қутқарди, пандемияда бразилияликларга ёрдам берди, "Юве"нинг яширин қуролига айланди Янгиликлар

Соядаги супермен — Данило: кўча дайдиларини қутқарди, пандемияда бразилияликларга ёрдам берди, "Юве"нинг яширин қуролига айланди

Бугун "Реал", "Ман Сити" каби топ-клубларнинг захира ўйинчиси қандай қилиб "Юве"нинг етакчисига айлангани ҳақида суҳбатлашамиз.

Ортда қолган йил бутун дунё учун оғир кечди. Футбол оламида деярли барча клублар қайта тикланди десак адашмаймиз. Ҳамон давом этаётган пандемия даврида Данило бекор ўтира олмади. Бикас шаҳри бразилиялик ўйинчини чинакам маънода қайтадан кашф этди. У туғилиб ўсган шаҳри учун ҳақиқий қаҳрамонга айланди.


Данило ватанида ноодатий мактаб очди. Пандемия бошланганида аҳолининг қўллаб-қувватлаши билан уни марказга айлантирди

Кўп пул инсонни бузмайди, аксинча унинг асл юзини кўрсатиб беради дейишади. Данилонинг ҳаётида "Реал", "Ман Сити" каби клублар, умуман футбол бўлмаганида ҳам, инсонийлигини сақлаб қолиб, дам олиш кунлари барбекю билан қўшниларини меҳмон қилиши, қўлидан келганча ёрдам беришига ишончимиз комил. Пул уни ўзгартиргани йўқ, балки унинг саҳийлигини янада оширди. У 13 минглик аҳолиси бўлган Бикас учун доим қаҳрамон бўлиб қолади.

Бундан тўрт йил муқаддам Данило "Futuro Re2ondo" номли лойиҳага қўл урган. Буни хайрия деб аташ мумкин, маъно жиҳатидан ҳам у яхшилик қилади, аммо аслида у юлдузларнинг ҳомийлик ҳаракатларидан анча юқоридир. Футболчи аниқ ва тўғридан-тўғри ҳаракат қилади. Данило ҳокимиятдан Бикас яқинидаги майдонни сотиб олди, уни замонавийлаштирди, синфдан ташқари машғулотлар учун яна бир кичик бино қурдирди ва бир қатор мутахассислар (маъмур, мураббий, психолог ва педагоглар)ни ишга олди. Бу билан бир қаторда, у концепция устида ҳам ишлаб чиқди. Унинг мактабида ижтимоий қаҳрамонлар етиштириш талаб этилади, яъни улар кимнингдир ортидан эргашишни эмас, балки муаммоларни енгиб ўтиш ва ўз келажагини мустақил равишда шакллантиришни ўрганадилар.

"Данило ва унинг отаси кўчада дайдиб юрган болаларни ўқитиш ва тўғри йўлни топишларида уларга имкон бериш учун шу лойиҳага қўл урган", — дейди "Futuro Re2ondo" вакили Родриго Коимбра.

Лойиҳа 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни ўзига жалб қилади ва улар ўзини ҳар томонлама кўрсатиши учун уларга бепул ҳамма шарт-шароитларни яратиб беради. Ягона шарт — ҳар тонгда мактабга бориш. Шундан сўнг, сиз кун давомида шаҳардаги энг яхши мураббийлар назоратида маҳоратингизни кўрсатишингиз мумкин. "Futuro Re2ondo"даги аксарият болалар шу йўлни танлаган, аммо орасида шифокор ёки адвокат бўлишни орзу қиладиганлари ҳам йўқ эмас.

"Мен футболчи ёки шифокор бўлишни истайман, — дейди Sky Sport нашрига Жоао Кассиано тарбияланувчиси. Данило — биз учун  яққол намуна. У шаҳарга келганида биз билан шуғулланади. Келаси сафар ундан Гвардиола ҳақида сўрамоқчиман". Жоао яқинда профессионал академияда рўйхатдан ўтказилди. "Futuro Re2ondo" эса болакайнинг қўшни шаҳарларга бўладиган йўлкира ҳаражатларига пул тўлаб беради. Мактабнинг бошқа тарбияланувчиси 16 ёшли Тиагиньо "Америка Минейро" ёшлар жамоаси  билан совринлар ютишга ҳам улгурди. У ерда мактабнинг бошқа битирувчилари ҳам тўп тепади.

"Лойиҳа моддий томондан бизни қўллаб-қувватлайди, — дейди Жоао Кассианонинг отаси. — Бу ғоя ҳақиқатдан ҳам ажойиб, чунки у фақат футбол билан чекланиб қолмайди. У барча жабҳада ёрдам беради. Данило ҳақиқатдан ҳам болалар ҳаётини қутқармоқда, кўча дайдиларини тўғри йўлга йўналтирмоқда".

4 йил ичида "Futuro Re2ondo" шаҳардаги ҳар ўнинчи одамга (1200 кишига) ёрдам берди ва маҳаллий ҳокимиятдан кўра кўпроқ ишончга сазовор бўлди. Апрель ойида шаҳар аҳолиси орасида ҳам коронавирус тарқалди, лойиҳага эса ёрдам беришларини сўраб қўнғироқлар қилишди. Данило мактабни қўллаб-қувватлаш марказига айлантирди: маска ва антисептиклар, зарур гигиена воситалари ҳамда қийналган ва ишдан бўшатилган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам юборди.


Данило – "Юве"нинг яширин "қуроли". У Пирло тизимидаги камчиликларни ёпиб кетмоқда

Ўтган йили Данило трансфердан кейин бўлган тахминларни тўлиқ оқлади: захира ўриндиғига жойлашди, худди "Реал" ва "Манчестер Сити"даги каби ва Сарри эксперименти барбод бўлишини биринчи қатордан томоша қиларди. Янги мавсум кескин ўзгаришларни ваъда қилмаётгандек эди. Пирло латераллар билан ҳаракат қилишга ўтди, Кьезани жамоага олиб келди ва Данило захира ўйинчисидан асосий "қуролга" айланди. Ҳар ҳолда шундай туюларди. Орадан ярим йил ўтди — "Ювентус"нинг муҳим ва стабил ўйинчиларидан бирига айланди.

Пирло футболида жамоа позицион ҳужум вақтида 3-2-5 схемасига ўтиб олади ва рақиб ҳимоячилари ўртасидаги "коридорлар"ни эгаллайди ҳамда таҳдид солади. Жамоавий ҳаракатлар орқали бўш зоналар вужудга келтирилади: футболчилар умумий тизимни сақлаб турган ҳолда, унинг ичида эркин ҳаракат қилаверишади.

Бундай услуб ҳужумни бошлашда маълум қийинчиликларни вужудга келтиради. Пирло узун паслардан деярли фойдаланмайди (умумий узатмаларнинг бор йўғи 7,8%  — фақатгина "Наполи"да бундан камроқ) ва тўпни эгаллаб, қадамма-қадам олдинга ўтилади ҳамда дастлабки икки чизиқ прессингига қарши сон жиҳатдан кам бўлган "кекса синьора" футболчилари қийинчиликка дуч келадилар. Шу сабабли ҳозирги "Юве" Сарри давридагидан тўпни орқароқда ва нисбатан камроқ ўз назоратида ушлаб турибди, аммо хавфли зоналардан кўпроқ зарба йўллаш имконини топмоқда: ҳужум чизиғида сон жиҳатдан устунлик айнан Пирло жамоасида бўлади, лекин бунинг учун ўйинни олдинги нуқтага кўчириш талаб қилинади.

Данило бу тизим учун ўта муҳим футболчи. Ҳимояда "Ювентус" 4-4-2 тактикасида ҳаракат қилади; марказий ҳимоячиларнинг бири қанотдан жой олади. Фақатгина Данило ва Сандро бундай гибрид ролни бажара олади, лекин Алекс позицион ҳимояда жамоадошидан пассивроқ ҳаракат қилади ва у каби универсал эмас — фақат чап қанотда ўйнай олади. Шу сабабли, Данило деярли алмаштириб бўлмас футболчига айланди. Тўп жамоасидалигида у кўпроқ эркинликка эга бўлади. Данило фақат бир нуқтага ёки кимнингдир зонаси бўш қолса, ўша ерни ёпиши талаб этилмайди ва шу сабаб бутун майдон бўйлаб ҳаракатланади.

"Вазиятга тўғри ва тез баҳо бера олиш жиҳати мени ҳужумни бошлашда фойдали футболчига айлантирмоқда, — деганди бразилиялик "Globo Esporte" берган интервьюсида. — Мен тўп билан олдинга ўтишим, уни бироз ушлаб туришим ва тўғри қарор чиқариш эвазига шерикларим учун қулай вазият яратилишига сабабчи бўлишим мумкин. Бундай футбол менга завқ бағишлайди. Ҳужумчилар тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтишлари мумкин, мен эса узатма учун маъқул фурсатни сеза оламан".

Амалда Данило — яширин "қурол". У орқароқдан ўйинга баҳо беради, жамоасининг бўш зоналарини топади ва керакли нуқтага ўтиб, камчиликни ёпади. "Ювентус"да биринчи узатмани амалга ошира оладиган ҳимоячилар етарли. Сандро бор, бразилиялик тўп билан олдинга ўтишда Данилодан устунроқ. Данило эса лигада узатмалар сони бўйича 4 ўринда, лекин бунданда муҳими Данилонинг тўпсиз ҳаракатидир. 

"Футболда асосийси — ҳудудни эгаллаш ва зарур вақтда тўпни керакли йўналишда ҳаракатлантириш. Бунда футболчининг позицияси қандай бўлиши муҳим роль ўйнамайди", — деб тушунтирганди Данило. У — "Ювентус"да тўпни олиб қўйиш ва мажбурий бўлмаган тўп йўқотишлар бўйича энг яхши кўрсаткичга эга. Шунингдек, Данило А Серияда дриблингни ишга солиш бўйича энг яхши марказий ҳимоячи ҳисобланади. Агар таркибда қахрамонимиз бўлмаганида ҳозирги "Ювентус"нинг муаммолари янада кўпроқ бўларди — у чизиқларни боғлаб туришда ва тўп билан исталган нуқтада ишончли ҳаракат қила олади:

1. Агар туринликлар ҳимоячилари тўпни бир-бирларига етказиб, олдинга чиқиш учун вариант топа олмай қолса, у тўп билан прессинг биринчи қаватини босиб ўтади. Данило бундай ҳаракатлар бўйича чемпионатда фақатгина "Сассуоло"даги Локателлига имкониятни бой бермоқда.

2. Агар барча вариантлар ёпиқ бўлса ва ҳимоядан чиқишнинг имкони бўлмаса, Данило ярим ҳимояга ўтиб олади ва тактик схема 2-3-5га айланади. Прессинг чизиғи ортида қўшимча вариант пайдо бўлмоқда — агар рақиб бунга реакция билдириб улгурмаса, "Юве" майдоннинг рақиб томонига ўтиб олади. Бразилиялик пас йўналтирилган футболчилар ичида лигада ТОП-5 кирмоқда;

3. Данило майдоннинг учинчи қисмига тўп узатиш бўйича А Серияда тўртинчи кўрсаткични қайд этмоқда. 

Энг қийин вазиятларда Данило ҳужумчилар ортида пайдо бўлмоқда ва рақиб учун кутилмаган юришни амалга оширмоқда. Шу йўл билан у "Специя" ҳимоясини ёриб ўтди: бўш зонани кўриб, ўша эпизодда "ўнлик" нуқтасида пайдо бўлди ва ҳимоячиларни шошириб қўйди. Рақиб марказий ҳимоячи ҳужумда пайдо бўлишини кутмагани аниқ — шу орқали Данило керакли зоналарда сон жиҳатдан устунликни таъминламоқда;

4. Жамоавий ҳаракатларда қандайдир хато юз берса, Данило балансни қайтаради: жамоадошлари марказда тўпланиб қолса, у ён чизиққа яқин жойда тўпни қабул қилишга тайёр туради ёки рақиб "ёпилиб" олган бўлса, ҳужумчилар ортида пайдо бўлади. Ўзига тақдим этилган эркинликдан у чуқур ўйлаб, ақл билан фойдаланишга ҳаракат қилади: керак вақтда ҳимоядаги шерикларини хатосини ёпиб кетади, классик марказий ҳимоячи ролида ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, имкон туғилса ҳужумга қўшилади.

Уч ой аввал ҳеч ким жароҳатларни "яхши кўрадиган" ва Арриго Сакки ўртамиёна футболчи деб атаган Данило майдонда ўтказилган дақиқалар бўйича "Юве" етакчиси бўлишини ўйламаганди. Бразилиялик ҳозирча бирорта ҳам ўта омадсиз учрашув ўтказмади. Футболчи ҳар бир машғулотга уч соат аввалдан тайёрлана бошлайди. Тонглари Недвед билан қахва ичади. Чехнинг танлови футболчининг "Ювентус"даги муҳим ролига юксак баҳо бўлмаса, камида инсонга бўлган алоҳида ҳурмат белгисидир: чамамда, Данило Павел учун яхши суҳбатдош бўла олган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика