UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  0 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  18 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  7 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7

"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол" Янгиликлар

"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Россиянинг "Советский спорт" нашри Россиядаги мундиалга Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг қайси бирлари чиқиш имконияти эга эканлигини таҳлил қилди.

Унга кўра Осиё қитъасидан фақат Ўзбекистонда имконият борлиги айтилган:

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ушбу қитъада учта босқичдан ўтиш керак. Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон иккинчи босқичда тўхташди. Ўзбекистон айни пайтда учинчи босқичда Эрон, Жанубий Корея, Сурия, Қатар ва Хитой билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Саралаш тугашига учта тур қолганида Ўзбекистон Жанубий Кореядан бир, Эрондан – беш очкога ортда қолмоқда. ЖЧ-2018га икки терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади. Учинчи ўрин соҳиби нариги гуруҳдаги учинчи жамоа билан тўқнаш келади. Бу катта эҳтимол билан Австралия бўлади. Япония ва Саудия Арабистони дастлабки икки ўринни олиши деярли аниқ. Плей-офф ғолиби ЖЧ-2018 йўлланмаси учун КОНКАКАФ минтақаси вакили билан ўйнайди.

Ҳозирча барчаси Ўзбекистоннинг ўз қўлида – охирги учта ўйиннинг иккитаси асосий рақобатчилари бўлган Эрон ва Жанубий Кореяга қарши. Уларни мағлуб эт ва сен Жаҳон чемпионатидасан, - деб ёзади "Советский Спорт" нашри.


Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика