Сўнгги рақс: Роналду ва Месси яна рақиб бўлади

Mirjalol Normatov
21 ноя 2023
"Интер Майами" ҳамда "Ал Насср" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Айни дамда Лео Месси ҳаракат қилаётган "Интер Майами" 2024 йилнинг февралида Осиёга сафар уюштиради ва ушбу турне доирасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида "Ал Насср"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. "Ал Насср" таркибида Криштиану Роналду фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, MLS'нинг ҳал қилувчи ўйинларига йўлланма ололмаган "Интер Майами" сўнгги ўйинини 22 октябрь куни ўтказган ва унда "Шарлотт"га мағлуб бўлган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар