UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  30 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ" Янгиликлар

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ"

ЖЧ-2022 1-тури доирасида Уругвайга қарши ўйиндан кейин Жанубий Корея термаси сардори Сон Хен Мин championat.asia учун эксклюзив интервью берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласан?

- Икки жамоа ҳам натижадан мамнун, менимча. Ўйин зерикарли бўлди, голлар бўлмади дейишингиз мумкин, аммо ўйин қизиқарли бўлди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. 0:0 - ўйин учун адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Кейинги икки ўйин сен учун қанчалик муҳим?

- Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. 

 - Бугун ниқоб тақиб олгандинг, ўзинги қандай ҳис қиляпсан?

- Албатта, мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Майдонда ниқоб тақиб олган ягона футболчи эмасман. Кўп футболчилар шундай қилишмоқда ва бу ким учундир қулай. Мен Жаҳон чемпионатида эканлигимдан бахтлиман ва ниқоб билан бўлса ҳам ўйнай олаётганимдан хурсандман. 

- Харри Кейн оёғидан жароҳат олганди. У билан гаплашдингми ёки ҳали кўришмадингми? 

- Биз яқин дўстлармиз, аммо бу маълумотни айта олмайман. Албатта, у дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. 

- Гуруҳ босқичида Роналдуга қарши майдонга тушасан...

- Роналду ҳали ҳам мен учун қаҳрамон ва бу нарса ҳеч қачон ўзгармайди. Кейинги рақиб Гана ва бу жуда муҳим ўйин. Мен ва умуман бутун жамоа ҳозирда Ганага қарши учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бугунги ўйин жуда оғир бўлди. Уругвай ҳам жуда кучли қаршилик кўрсатди. Биз ҳам уч очко олишимиз мумкин эди. Бироқ 0:0 адолатли натижа бўлди. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Бугунги ўйин аллақачон ортда қолди. Биз кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. 

- Хван Уи Жо фойдалана олмаган вазият ҳақида гапирсанг...

- Барчамиз инсонмиз, хато қиламиз. Уи Жо жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи. Вақти келса, мен ҳам вазиятлардан фойдалана олмайман. Уи Жонинг ўзи ҳозир бундан энг кўп афсусланяпти. Бу футбол. Биз совуққонроқ бўлишимиз керак. Жамоадошим ҳаракат қилмоқда, у ҳақида ножўя гап гапира олмайман.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика