Сон: "Моуриньо жуда ҳам мехрибон"

Mirjalol Normatov
2 дек 2019
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хен Мин "шпорлар" устози Жозе Моуриньо билан фаолияти ҳақида гапирди.

"Беназир мураббий" "Тоттенхэм"да ўтказган барча уч баҳсда ҳам ғалабага эришди.

"Моуриньо жуда ҳам меҳрибон. У ҳар доим кулиб юради ва кўп хазил қилади. Бу менга ёқади. Жамоадаги ички кайфият ижобийлашгани учун натижаларимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Ўйинларга юқори кайфият билан тайёргарлик кўряпмиз. Жозе яхши ишламоқда ва у биз билан ишлаётганидан хурсандмиз", - деди Сон.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express