Сон Жанубий Кореядаги энг олий спорт мукофоти билан тақдирланди

Eldor Akmurzayev
4 июн 2022, 09:45
“Тоттенхэм” аъзоси Сон Хён Мин АПЛда “Олтин бутса”ни қўлга киритган илк осиёликка айланди.

У мазкур кўрсаткич орқали ўз ватани Жанубий Кореядаги энг олий спорт мукофотига сазовор бўлди. 29 ёшли футболчи Бразилияга қарши (1:5) ўртоқлик учрашув олдидан Ж.Корея президенти Юн Сок Ёль томонидан “Cheongnyong” медали билан тақдирланди.

Мазкур нуфузли мукофотнинг аввалги ғолиблари қаторида фигурали учиш бўйича 2 карра олимпия чемпиони Ким Ен А ва гольфчи Парк Сери номлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Сон Хён Мин Англия чемпионати 2021/22 йилги мавсумида барча 23 голини (пенальтисиз) ўйиндан урди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru