Соланке ЕЧЛда ўйнаган «Челси»нинг энг ёш футболчиси бўлди
Narzulla Saydullayev
22 окт 2014
«Челси» ҳужумчиси Доминик Соланке ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Марибор»га қарши ўйинда (6:0) иштирок этди.
Шундай қилиб, Соланке 17 ёш ва 112 кунлигида майдонга тушиб Лондон клуби сафида ЕЧЛда ўйнаган энг ёш футболчига айланди. Олдинроқ бу натижа Жош Макикранга тегишли эди. Бу футболчи 17 ёш ва 198 кунлигида ушбу мусобақада майдонга тушганди.