

Ушбу баҳсда "Сўғдиёна" посбони Милан Митрович ва ҳимоячи Тарик Исич мавсумдаги ўзларининг 4-сариқ карточкаларини олишди. Шу боис, ҳар иккала легионер 1 декабрь кунги "Сурхон"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Митрович 2023 йилда "Сўғдиёна" сафида барча мусобақаларда жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол ўтказиб юборди. Тарик Исич эса якунланаётган йилда барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.




