

Муросасиз кечган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мазкур учрашувдан сўнг "Сўғдиёна"нинг иккинчи голига ассистентлик қилган Жавоҳир Қаҳрамонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида...
- "Сурхон" билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Худога шукур, муҳими ғалаба қозондик. Рақиб ҳам уч очко билан ортга қайтиши мумкин эди. Омад бизга кулиб боқди. Мухлисларимиз қаршисида ютуқни нишонлашни завқи бошқача.
- "Сўғдиёна" янги мавсумга ёпиқ тарзда тайёргарлик кўрганди. Жамоа секин-аста яширин карталарни очяптими?
- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

- Демак ҳозирги натижалар тайёргарликка боғлиқ? Ёки мураббий маҳорати?
- Муваффақиятларда тайёргарликни ҳам, мураббийни ҳам ўз ўрни бор. Барча бирлашса, ғалабалар келаверади.
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинида иштирок этдингиз. Шу боис "Сурхон" билан баҳсга ўзингизни тайёрлаш қийин бўлмадими?
- Терма жамоадан таклиф олишимни кутмагандим. Секин-аста жамоага киришиб оламан. Умуман олганда, "Сурхон" билан учрашувда ўзимни яхши ҳис қилдим.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



