

“Сўғдиёна”нинг 24-турдаги баҳси сафарда “Машъал”га қарши бўлиб ўтади. Баҳс 13 октябрь (жума) куни бўлиб ўтади. 25-турда “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув 20 октябрь (жума) куни бўлиб ўтиши белгиланган. 26-турда жиззахликлар Ғўзорга сафар қилишади ва “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Беллашув 27 октябрь (жума) куни ўтказилади.
Ёшлар лигаси баҳслари асосий таркиб ўйинидан бир кун олдин бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати



