UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  9 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

"Сўғдиёна" ёзги "қайноқ" трансферларни бошлади: "Насаф" футболчиси билан келишувга эришилди Янгиликлар

"Сўғдиёна" ёзги "қайноқ" трансферларни бошлади: "Насаф" футболчиси билан келишувга эришилди

Куни кеча "Насаф"нинг вингери Жасур Ҳасанов жамоадан кетгани ҳақида хабар бергандик.

Жасур Ҳасановга "Сўғдиёна" томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида айтилганди. Жиззахликлар трансфер ойнаси очилиши арафасида Жасур Ҳасанов билан музокаралар олиб борилган ва оғзаки келишувга эришилган. "Сўғдиёна" футболчини трансфер ойнаси очилганидан сўнг расман рўйхатдан ўтказиши мумкин.

"Насаф" билан амалда йил якунига қадар шартномаси мавжуд бўлган Ҳасанов жамоани эркин агент сифатида тарк этдими ёки трансфер учун жиззахликлар "Насаф"га қанчадир миқдорда пул ўтказиб беришадими, ҳозирча бу номаълум.

"Насаф"даги молиявий муаммолар туфайли футболчилар маошларини ўз вақтида олишмаётгани учун ҳам футболчилар жамоани эркин агент сифатида тарк этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, анча аввал "Насаф"нинг бир қатор футболчиларига "Сўғдиёна" тарафидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Хусусан, жиззахликлар "Насаф"нинг яна бир қатор легионерлари ва асли маҳаллий футболчиларга ҳам қизиқишаётганди. Яқин орада "Сўғдиёна" таркиби яна "Насаф" футболчилари билан кучайиши мумкин.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика