

“Сўғдиёна“ бу талабларга мувофиқ ўз аёллар жамоасига эга бўлди.
“Сўғдиёна” аёллар жамоаси бугун қишки йиғинга киришди. “Сўғдиёна” аёллар жамоасига янги мураббий тайинланди. Эндиликда Гулнора Аъзамова аёллар футбол жамоаси бош мураббийи вазифасида ўз ишини бошлайди.
Маълумот учун, Гулнора Аъзамова 1968 йилда туғилган. A лицензиясига эга. Шу кунгача Гулнора Аъзамова “Локомотив”, “Қурувчи”, “Нефтчи”, “Андижон”, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бош мураббийи вазифасида фаолият олиб борган.
Бугун жамоа янги мураббий қўл остида қишки мавсумга тайёргарликни бошлади. Қўйида бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.






"Сўғдиёна" матбуот хизмати



