"Сўғдиёна" Улуғбек Бақоев номзодини кўриб чиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2019
Хабарингиз бор, кеча "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан истеъфога чиқди.

Жиззахликлар клуби раҳбарияти айни пайтда бош мураббийлик лавозими учун бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Championat.asia сайтига маълум бўлишича, клуб бу борада Улуғбек Бақоев номзодига жиддий қизиқиш билдирган. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Агар барчаси режа асосида кечадиган бўлса катта эҳтимол билан Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев ўтган мавсумда "Бухоро" бош мураббийи сифатида ишлаганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia