

Ушбу ғалаба орқали жиззахликлар «Насаф» билан ўзаро учрашувлардаги саккизта ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. «Сўғдиёна» сўнгги бор 2020 йилда «Насаф»ни 3:1 ҳисобида таслим этган. Шундан сўнг ташкил этилган 8 та баҳснинг (4 та мағлубият, 4 та дуранг) ҳеч бирида жиззахликлар ғалаба қозона олмаган.




