UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Суперлига. "Сўғдиёна" 10 киши бўлиб "Пахтакор"га ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" 10 киши бўлиб "Пахтакор"га ютқазди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, тўпга ҳеч ким ета олмади. 19-дақиқада Шоҳруз Норхонов жарима майдони ичида ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, хавфли лекин ноаниқ чиқди. 20-дақиқада Хожиакбар Алижоновнинг зарбасини Ширинбой Абдуллаев ушлаб олди.

27-дақиқада Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди. 37-дақиқада "Сўғдиёна" ҳисобни очиши мумкин эди, Қувватов тўпни қайтариш чоғида олдинга чиқиб кетди ва Шаҳбоз Жўрабеков узоқ масофадан зарба берди, салгина ноаниқ чиқди.

45-дақиқада Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг тўпни Абдуллаев ушлаб олди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

Иккинчи тайм бошланди.

50-дақиқада Бикмаев ва Ҳамдамовнинг зарбаларидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди. 53-дақиқада Чераннинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. 

56-дақиқада тирсаги билан зарба бергани сабабли Шоҳруз Норхоновга иккинчи сариқ карточка ва қизил карточка кўрсатилди.

65-дақиқада Кримец боши билан зарба берди, Ширибой Абдуллаев тўпни ушлаб олди.

72-дақиқада Драган Черан жарима майдони ёнидан кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1.

Ҳамдамовга нисбатан мезбонлар жарима майдонида қўполлик ишлатишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади. 82-дақиқада Жалолиддин Машарипов пенальтидан гол урди - 0:2. 

Хожиакбар Алижонов тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 88-дақиқада Никола Милинкович пенальтидан гол уриб ҳисобни қисқартирди - 1:2.

Ўйин тугади.


"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:2
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Голлар: Драган Черан 72, - 0:1. Жалолиддин Машарипов 82 пенальти, - 0:2. Никола Милинкович 88 пенальти, - 1:2.

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орипов, Кахи Махарадзе (Даврон Умиров, 59), Санжар Рашидов (Саҳоб Рашидов, 85), Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Даниэль Насриддинов (Ойбек Нурматов, 61), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков
Захира: Милан Митрович, Нуриддин Ҳасанов, Сирож Мелиев, Иззат Абдуллаев, Шерзот Шокиров, Диан Талхатов

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Игорь Сергеев, 87), Достонбек Ҳамдамов (Жасурбек Яхшибоев, 85), Марат Бикмаев (Акром Комилов, 90+4)
Захира: Элдорбек Суюнов, Алишер Салимов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Собит Синдаров, Марко Симич

Огоҳлантиришлар: Даниэль Насриддинов 12, Шоҳруз Норхонов 54, Элёр Орифов 60.

Четлатиш: Шоҳруз Норхонов 58 (2СК)


Сўғдиёна

Никола Милинкович - 88'

Суперлига. 6-тур

27/04/2019, 19:35

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 72', Жалолиддин Машарипов - 82'

45'
90'
12'  Даниэл Насриддинов
54'  Шохруз Норхонов
58'  Шохруз Норхонов
60'  Элёр Орифов
84'  Санжар Рашидов (Саҳоб Рашидов)
88'  Никола Милинкович
72'  Драган Черан
82'  Жалолиддин Машарипов
85'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)


Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика