“Сўғдиёна” “Пахтакор”га қарши тайёргарликни бошлади ФОТО

Narzulla Saydullayev
25 фев 2018, 14:19
Хабарингиз бор, “Сўғдиёна” мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб борди.

Йиғиндан сўнг жамоа мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли  таътил берган эди.

Кеча жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва Суперлиганинг илк туридаги рақиби “Пахтакор”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Об-ҳавонинг ёмғирли бўлишига қарамай машғулотлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз,  Суперлиганинг илк баҳсини сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказади. Ўйин 2 март куни соат 20:00да бошланади.

Қўйида жамоанинг кечаги машғулотидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz