

Йиғиндан сўнг жамоа мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли таътил берган эди.
Кеча жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва Суперлиганинг илк туридаги рақиби “Пахтакор”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Об-ҳавонинг ёмғирли бўлишига қарамай машғулотлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг илк баҳсини сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказади. Ўйин 2 март куни соат 20:00да бошланади.
Қўйида жамоанинг кечаги машғулотидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.









