UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Сурхон”ни таслим этди Янгиликлар

“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Сурхон”ни таслим этди

Теглар :  СўғдиёнаСурхон
“Сўғдиёна” Тошкентдаги ўқув машғулот йиғинида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг рақиб сифатида “Сурхон” жамоаси танланди.

Мураббийлар штаби асосан жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Андрей Сидоров, Дилмурод Каримов, Иззатилла Абдуллаевлар гол киритиш учун қўлай вазиятлардан фойдалана олмади. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим анча қизиқарли ва юқори темпда ўтди. Мураббийлар штаби  ўйинни кучайтириш шунингдек,  жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Иккинчи бўлимда ҳам “Сурхон” дарвозаси олдида бир қатор ҳавфли вазиятлар юзага келди. Дастлаб Шохруз Норхонов  яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди. Кўп ўтмай “Сурхон” дарвозасига иккинчи  гол ҳам киритилди. Бугунги ўйинда Шохруз Норхонов “Сўғдиёна” сафида дубльга эришди ва у бугун ўйиннинг ҳақиқий қахрамонига айланди. Баҳснинг  сўнгги дақиқаларида  ҳимоячи Азамат Исроилов ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди. 3:0. Шу тариқа жиззахликлар навбатдаги назорат учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

“Сўғдиёна”-“Сурхон” 3:0

Голлар: 
Шохруз Норхонов 2 та, Азамат Исроилов

«СЎҒДИЁНА»: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Одилов, Сардор Қулматов, Жасурхўжа Исмоил, Андрей Сидоров, Иззатилла Абдуллаев, Орифхўжа Абдуҳолиқов, Ахрор Умарходжаев, Дилмурод Каримов, Миркомил Локаев, Ислом Шарипов.
Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарҳод Мираҳматов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров, Дониёр Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Сардор Азимов, Азамат Исроилов

«СУРХОН»: Руслан Матниёзов, Нажмиддин Нормуродов, Иброҳим Абдуллаев, Убайдилло Холиқулов, Нодир Йўлдошев, Сирожиддин Қузиев, Достон  Ҳайдаров,Низом Норов,Нуриддин  Хасанов, Дилшод Хушбаков, Тимур Усмонов
Захирада: Азамат Аҳмедов, Тимур Кагиров, Абдурасул Комилов, Сарвар Холматов, Алишер Мирзаев, Аббос Пўлатов, Ориф Абдуғаниев, Элбек Равшанов

Жаҳонгир Абдумўминов жароҳати сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Навбатдаги назорат учрашуви 17 февраль куни “Металлург” га қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика