UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5

“Сўғдиёна” "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди Янгиликлар

“Сўғдиёна” "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" Тошкентда мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Йиғин давомида жамоа мураббийлар штаби бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган.

Бугун Қибрайда Жиззах клуби “Навбаҳор”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Дастлабки бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоада гол уриш учун бир қанча вазиятлар бўлди. Иккала жамоа дарвозабонлари ва ҳимоячиларнинг фаол ҳаракатлари сабаб биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда иккала жамоа мураббийлари ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса кўпроқ “Сўғдиёна” фойдасига ишлади. Жамоа таркибида машғулотларни иштирок этаётган Дониёр  Одилов Иззатилла Абдуллаевнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Сўғдиёна”ни олдинга олиб чиқди.

Ўйинниннг охирги дақиқаларига келиб наманганликлар яна фаоллашишди ва бунинг оқибатида Зоҳир Примов гол урди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўртоқлик учрашуви.
“Навбаҳор” - “Сўғдиёна” 1:1
Голлар: 
Зоҳир Пиримов - Дониёр Одилов
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Азамат Исроилов, Сардор Қулматов, Иззатилла Абдуллаев, Нодирбек Йўлдошев, Аркадий Галперен, Иззат Ғаниев, Сардор Эминов, Дилмурод Каримов, Шохрух Холматов, Умиджон Қодиров.
Захира: Сардор Қобулжонов, Элёр Орифов, Жасур Ўринов, Шерзод Жалилов, Дониёр Одилов


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика