"Сўғдиёна" мураббийлар штабига черногориялик мутахассис келиб қўшилди

Sherzod Nurmatov
10 июн 2023, 16:58
Суперлигада оралиқдаги танаффусда жамоалар нафақат таркиб, балки мураббийлар штаби борасида ҳам изланиш олиб бормоқда.

"Сўғдиёна" Иван Бошковичга яқиндан ёрдам бериш мақсадида черногориялик мутахассис Нжегош Петровични жалб қилди. У эндиликда жиззахликлар мураббийлар штабида ишлайди.

Петрович бунга қадар фаолияти давомида "Титоград" U-15 ва U-17 жамоалари, "Будучност", "Рудар", Черногория U-21 терма жамоаси ва "Сутьеска" жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган. 

Унинг сўнгги иш жойи Черногория Премьер-лигаси вакили "Жезеро" жамоаси бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia