

Жамоа икки маҳал машғулот олиб бориб,кундузги машғулотда тренажор залида ўтказса, кечги машғулот “Сўғдиёна” қароргоҳида ўтказилмоқда. Жамоани ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошқармоқда.
Жамоани расман Ғулом Урунов, Сарвар Каримов, Омон-биик Ҳалилов, Дадажон Маматқулов, Достон Абдурахмонов, Суннатилла Мамадалиев, Шохрух Эшбўтаев,Улуғбек Худойбердиевлар тарк этди.
Сардор Қаххоров, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Ширинбой Абдуллаев (Обод) ,Музаффар Абдуллаев (Қўқон-1912) ,Жавлон Гусейнов("Чаинат Хорнбилл", Таиланд),Умид Қодиров (Нефтчи)лар таркибга келиб қўшилган.
Яқин кунларда жамоа ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 

“Сўғдиёна” матбуот хизмати



