"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"

Narzulla Saydullayev
9 июн 2025, 17:05
"Зенит" клубининг собиқ футболчиси, бугунги кунда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Лука Жоржевич Россия клубларининг халқаро турнирлардан четлатилиши ҳақида гапирди.

"Албатта, халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти. Афсуски, ҳаммаси шундай бўлди. Умид қиламанки, бу воқеа тез орада тугайди ва биз Европанинг йирик клублари "Газпром Арена"га келишидан завқланишимиз мумкин", - деди Жоржевич Championat.com мухбири Егор Кабак билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ва Россия футбол клублари 2022 йилда халқаро турнирлардан четлатилган эди. Ўшандан бери Валерий Карпин шогирдлари халқаро майдонда фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда, РПЛ клублари эса фақат ички расмий мусобақаларда ўйнайди. Аввалроқ ОАВда УEФА Россия жамоаларини Европа мусобақаларига қайтариш чораларини кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жоржевич фаолияти давомида "Зенит", "Арсенал Тула"  ва "Локомотив" каби Россия клубларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com